Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

ЭВИКЕТ

Чикариш шакли
Таблетка
Категоия
Биологик фаол қўшимча

Таркиби

Ҳар бир таблетка қўйидагиларни сақлайди:

Клюква экстракти………………………………………………………400 мг

D-манноза………………………………………………….50 мг

Тўлдирувчилар……………………………………………………………зарурият бўйича

 

Хусусиятлари

Клюква экстракти турли хил биологик фаол моддаларни ўз ичига олади: арбутин, C, К витаминлари, эфир мойлари, флавоноидлар, танинлар, сапонинлар, галлий, эллагик, қуиник, урсолик, лимон, хлороген кислоталар.

Клюква экстрактининг асосий биологик фаол моддалари проантоцианидинлар (ПАЦ) – антиоксидант хусусиятларга эга полифенолик бирикмаларга тегишли микронутриентлардир, шунингдек патоген бактерияларнинг ва сийдик тизимидаги яллиғланиш омилларининг кўпайишини тўхтатувчи таъсирга эга.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, проантоцианидинлар сийдик йўлларининг эпителийига микроорганизмларнинг бирикиши ва кўпайишини олдини олади, шу билан уларнинг чиқарилишини осонлаштиради ва тананинг химоя кучини оширади.

Клюква экстракти антиоксидант хусусиятлари таркибидаги урсолик, лимон ва хлороген кислоталарнинг мавжудлиги билан белгиланади, уларнинг ҳимоя хусусиятлари эркин радикалларнинг фаоллигини пасайтириш қобилиятига боғлиқ.

Клюква экстрактининг яна бир фаол таркибий қисми бўлган Витамин C (аскорбин кислотаси)–оксдланиш-қайтарилиш жараёнларини, углевод алмашинувини тартибга солишда иштирок этади, иммунитетни мустаҳкамлашга ва организмнинг вирусли бактериал агентларга қарши турғунлигини оширишга ёрдам беради ва уларнинг сийдик йўлларида кўпайишининг олдини олади.

Д-манноза полисахаридларга тегишли, сийдик йўлини қоплайдиган эпителий тўқимасини ташкил қилади. Д-манноза деярли ошқозон-ичак трактида сўрилмайди ва гликогенга айлантирилмайди. Модда узгармаган холатда тўғридан-тўғри қон айланиш тизимига киради ва буйраклар орқали ўтиб, сийдик билан чиқарилади, йўл давомида сийдик пуфаги ва уретра эпителийсини қоплайди. Д-манноза патоген қўзғатувчиларни (масалан ичак тайокчалари) ўз молекуласига ёпиштириб сийдик чиказиш пайтида уларни танадан чиқариб юборишга ёрдам беради.

 

Қўллаш учун кўрсатмалар

Эвикет – биологик фаол озуқа қўшимча бўлиб, буйраклар ва сийдик тизимининг соғлиғини сақлашга қаратилган организм учун фойдали бўлган биологик фаол моддаларнинг манбаидир.

Эвикет иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ва сийдик йўлларининг табиий ҳимоя функциясини сақлашга ёрдам беради ва юқумли жараёнларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.

Биологик қўшимчани қўллаш сийдик чиқишини яхшилайди ва бутун сийдик ёлларини (сийдик ёли, сийдик пуфаги ва уретра) тиклашга ёрдам беради. Буйракнинг нормал функцияси ва диурез танадаги ортиқча суюқликни олиб ташлашга ёрдам беради ва шу билан юракнинг ишини осонлаштиради ва томир тонусини нормаллаштиради.

 

Қўллаш усули ва тавсия этилган дозалари

Катталар кунига 1 ёки 2 таблеткадан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.

Етарли миқдорда сув билан асосий овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлар

Камдан кам ҳолларда аллергик реакциялар, ошқозон бузулиши, диарея ёки қабзият.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, хомиладорлик, лактация даври.

 

Махсус кўрсатмалар

Озуқага БФҚ.

ДОРИ ВОСИТАСИ ЭМАС!

 

Чиқарилиш шакли

Қадоқда 30 таблеткадан.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products