Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

КЮПЕН

Ишлаб чикарувчи
Well Med Pharm
Чикариш шакли
Таблеткалар
Категоия
Дорилар
Таъсир этувчи модда:

парацетамол, диклофенак натрия

Препаратнинг савдо номи: Кюпен

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, диклофенак натрий

Дори шакли:таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблеткақуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Парацетамол                                     500 мг

Диклофенак натрий                         50 мг

Ёрдамчи моддалар:крахмал, желатин, тозаланган тальк, магнийстеарати,микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, SunsetYellow FCF бўёвчиси, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган сув (етарли миқдорда).

Таърифи: оқ-тўқ сариқ, икки қаватли, думалоқ, икки томонлама қавариқ.Икки томонлама силлиқ (бўлиш чизиғисиз).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аналгетик-Антипиретик

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Кюпен  таблеткалари НЯҚВ гуруҳидан 2 моддани – парацетамол ва диклофенак натрий сақлайди. Иккала восита ҳам арахидон кислотасидан циклик эндопероксидларни ҳосил бўлишига ёрдам берувчи циклооксигеназанинг фаоллигини сусайтиради. Циклик эндопероксидлар, яллиғланиш ва унинг клиник кўринишлари – оғриқ, шиш, ҳароратни ошишини ривожланишида иштирок этувчи простагландинларни ҳосил бўлиш жараёнида бошланғич материал бўлиб хизмат қилади.

Диклофенак простагландинларни ҳосил бўлишини, циклооксигеназанинг иккала турини ҳам фаоллигини сусайтириш ҳисобига бостиради. Шу йўл билан кучли оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Иситмани туширувчи самараси ўртача намоён бўлади. Диклофенакнинг оғриқ қолдирувчи таъсирининг марказий механизми нерв тизимида простагландинларни ҳосил бўлишини ингибиция қилиниши билан боғлиқ.

Парацетамол асосан марказий таъсирга эга бўлиб, марказий нерв тизимида простагландинларни ҳосил бўлишини сусайтиради. Кучли анальгетик ва антипиретикдир. Яллиғланишга қарши самараси кучсиз намоён бўлади.

 

Фармакокинетикаси

Диклофенак овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиш тезлиги бир вақтда овқат қабул қилинганда бироз секинлашади. Синовиал суюқликка кириш қобилиятига эга. Метаболизми асосан жигарда амалга ошади. Метаболитларининг бир қисми фармакологик жиҳатдан фаолдир. Метаболитларини чиқарилиши асосан буйраклар орқали, қисман – сафро билан амалга оширилади. Диклофенакнинг тахминан 1% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Парацетамол овқат ҳазм қилиш йўлларида тез сўрилади, асосан ингичка ичакда юз беради. Парацетамолнинг метаболизми жигарда кечади. Алмашинув маҳсулотлари буйраклар орқали чиқарилади. Препаратнинг 5% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Шамоллаш касалликлари, иситма туширувчи, бош оғриғи, невралгия, тиш оғриғи, люмбаго, остеоартроз, ишиас, ревматоид артрит, радикулит, иситмали ҳолатлар, бурситлар, тендинитлар, миозитлар, дисменореяни ва операциядан кейинги оғриқни симптоматик даволаш учун, шунингдек спорт ва тасодифий жарохатларда тавсия қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўллаш учун буюрилади.

12 ёшдан кичик болаларда қўлланмасин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин.

Ёки шифокорнинг кўрсатмасига кўра.

Таблеткаларни бутунлигича чайнамасдан ютилади.

 

Ножўя таъсирлари

– Анорексия, қабзият, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диарея;

– қон кетиши билан асоратланиши мумкин бўлган овқат ҳазм қилиш йўлларининг яралари (одатда, фақат узоқ муддат давомида ишлатилганда учрайди);

– депрессия, уйқучанлик, бош оғриғи;

– гематурия, нефротик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, протеинурия;

– тромбоцитопения, анемия;

– аллергик реакциялар.

Ножўя самараларнинг симптомлари (агар улар бўлса) дори воситаси бекор қилинганидан кейин йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

– меъда яра касаллигини зўрайиши;

– ҳомиладорлик;

– буйрак касалликлари;

– лактация даврида;

– «аспирин учлигида» (бурун ва қўшимча бўшлиқларнинг полипози, НЯҚВ ўзлаштираолмаслик ва бронхиал астмани бирга қўшилиши);

– 12 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кюпен  фуросемид вагипотензив препаратларнинг клиник самараларини пасайтиради, калийни тежовчи диуретикларнинг самарасини потенциялайди.Плазмада дигоксиннинг миқдорини оширади. Метотрексатнинг токсик самараларини кучайтиради. Циклоспориннинг нефротоксик самарасини кучайтиради. Антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялаши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буйрак ва жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ўрамидаги яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин препаратни ишлатманг.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида ишлатиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда фақат агар пациент учун потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, тиришишлар, диспептик ҳолатлар, нафасни бузилиши.

Даволаш– симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблетка контур-уяли ўрамда, 10 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган  жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products