Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

ФИСИКАЛ

Чикариш шакли
Таблетка
Категоия
Биологик фаол қўшимча

Таркиби

Хар бир юмшоқ таблетка қуйидагиларни ўз ичига олади:

Калций цитрат…………………………………………………1200 мг

Калцитриол………………………………………..3 мкг

Тўлдирувчилар ………………………………………………..зарурат бўйича

 

Актив моддаларнинг хусусиятлари

Калций цитрат калций манбаи бўлиб, у бошқа тузлардан фарқли ўлароқ, ионланган калцийниг юқори даражада сўриладиган шаклидир. Калций мушак толаларининг қўзғалиши ва қисқариши, ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини тартибга солиш, қон ивиши, гормонлар, ферментлар секрецияси ва ҳужайралараро метаболизмда иштирок этади. Калций суяк шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Калцитриол – бу табиий D3 витаминининг барча хусусиятларига эга бўлган D витаминининг фаол шаклидир. У скелет мушакларининг тонусини сақлашда, нерв қўзғалишини ўтказишда, иммун реакцияларни модуляция қилишда, организмдаги фосфор ва калций метаболизмини тартибга солишда иштирок этиди.

 

Қўллаш учун кўрсатмалар

Фисикал– биологик фаол озиқага қўшимчаси калций ва D3 витаминининг қўшимча манбаи сифатида тавсия этилади:

– суякларнинг нормал шаклланиши, унинг зичлиги ва эластиклиги учун;

– суякларнинг емирилиш хавфини камайтириш (айниқса менопаузада, қариликда);

– тишни нормал минераллаштириш ва кариес ривожланиш хавфини камайтириш учун;

Фисикал БФҚ иш фаолияти жадал жисмоний меҳнат билан боғлиқ бўлган одамлар учун, шунингдек, узоқ вақт ётоқ режимидан кейин мушак-скелет тизими ва бўғим функцияларни тиклаш учун фойдалидир.

Биоқўшимча фаолияти мушак-скелет тизимига ва бўғимларга зўриқиш билан боғлиқ одамлар (оғир жисмоний меҳнат, спортчилар) учун тавсия қилиниши мумкин.

 

Қўллаш усули ва тавсия этилган дозалари

Катталар кунига 1 ёки 2 таблеткадан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.

Етарли миқдорда сув билан асосий овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлар

Аллергик реакциялар, ошқозон бузилиши ва қабзият.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар, хомиладорлик, лактация даври.

 

Махсус кўрсатмалар

Озуқага БФҚ.

ДОРИ ВОСИТАСИ ЭМАС!

Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Қадоқда 30 таблеткадан.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products