Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

РИБAКОД

Чикариш шакли
Желатин капсула
Категоия
Биологик фаол қўшимча

 

Озуқага биологик фаол қўшимча

Таркиби

Хар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни ўз ичига олади:

Треска балиғи жигар ёғи………………300мг

 

Хусусиятлари

Треска балиғи жигар ёғи Омега-3 ёғ кислоталари (докозагексаеноик (ДГК) ва эйкозапентаеноик (ЭПК)), D, А ва Е витаминларининг бой манбаидир.

Омега-3 ёғ кислоталари холестеринни сафро кислоталарига тез айланишига ва унинг танадан чиқарилишига ёрдам беради. Метаболизмда, марказий ва периферик асаб тизимидаги физиологик жараёнларда иштирок этади. Треска балиғи жигар ёғи таркибидаги Омега-3 ҳужайра мембраналарининг липид биоқобиғини қурилишида иштрок этади, уларнинг ўтказувчанлиги ва мустаҳкамлигини тартибга солади

Балиқ ёғи таркибидаги витаминлар ўзига хос функцияларга эга: Е витамини -физиологик антиоксидант, ҳужайра мембраналари ва оқсилларни шакллантиришда иштирок этади; А витамини иммун жараёнларда иштирок этади, шиллиқ пардаларнинг ҳимоя функцияларини яхшилайди ва шу билан танани инфекция ва вирусларнинг агрессив таъсирига чидамлилигини оширади, нормал ривожланиш, репродуктив функция, тери ва кўз саломатлиги, иммунитетни сақлаш учун жавобгардир; D витамини калций ва фосфор гомеостазини сақлайди, суякнинг минералланиш жараёнини амалга оширади.

 

Қўллаш учун кўрсатмалар

Треска балиғи жигар ёғи организм учун зарур бўлган биологик фаол моддаларнинг манбаи сифатида тавсия этилади, улар организмда синтезланмайди ва озиқ-овқат ёки БФҚ билан истемол қилиниши керак. Ушбу маҳсулот ҳар қандай ёшдаги одамларга тавсия этилиши мумкин, чунки у нормал ўсиш ва ривожланиш ва мия (хотира ва ўрганиш қобилиятини) нормал ишлашини сақлаб туради.

Треска балиғи жигар ёғи иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва яллиғланиш омиллари пайдо бўлишининг олдини олади, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, эластиклигини оширади ва нормал тонусни сақлашга ёрдам беради.

Ёғ ортиқча холестерини қон оқимига киришига тўсқинлик қилади ва шу билан атеросклероз хавфини камайтиради. А, Е, D витаминлари эркак ва аёл жинсий гормонларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг функцияларини нормаллаштиради, тери, шиллиқ пардалар ва суякларнинг янгиланиш жараёнларига таъсир қилади.

Треска балиғи жигар ёғи овқат ҳазм қилишни, ичак ҳаракатини яхшилайди ва табиий сурги воситаси сифатида ишлатилиши мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Катталар сув билан кунига 1 ёки 2 капсуладан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.

 

Махсус кўрсатмалар

БФҚ. Дори воситаси эмас!

Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.

Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.

Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.

Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

 

 

 

Қуллаш мумкун бўлмаган холатлар

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар, хомиладорлик, лактация даври, А, D, Е витаминлари ва балиқ ёғини ўз ичига олган бошқа қўшимчаларни қабул қилиш пайтида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган хароратда сақланг.

Тўғридан-тўғри қуёш нуридан сақланг.

 

Чиқарилиш шакли

Қадоқда 30 капсуладан.

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products