Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

ЛЕВОСТАР

Чикариш шакли
Желатин капсула
Категоия
Биологик фаол қўшимча

Озуқага биологик фаол қўшимча

Қўллаш бўйича йўриқнома

 

Таркиби

Ҳар бир қаттиқ желатин капсула қуйидагиларни ўз ичига олади:

Қушқўнмас экстракти (силимарин)……………250 мг

 

Хусусиятлари

Қушқўнмас экстракти 400 га яқин биологик фаол моддаларни ўз ичига олади. Силибинин, силикристин, силиданин каби моддалар мажмуаси бўлган ўсимликнинг асосий таркибий қисми- силимариндир. Унинг таркибида витаминлар (А, В гуруҳлари, C, D, E, F, К), макро- ва микроэлементлар (селен, калий, бор, йод, калций, магний, хром, марганец, рух, темир, мис) ва флавоноидлар мавжуд. Биргаликда улар ҳужайра мембранасини (айниқса жигар ҳужайраларини) тиклайди ва ҳимоя қилади, янги ҳужайралар пайдо бўлишига ёрдам беради, оқсил бирикмаларининг синтезини оширади ва зарарли токсик моддалардан халос қилади.

 

Қўллаш учун кўрсатмалар

ЛЕВОСТАР биологик фаол қўшимчасининг фойдали хусусиятлари асосан жигар ва ошқозон-ичак тракти аъзоларининг нормал ишлашини таъминлашга қаратилган.

Уни қуйидагилар учун тавсия қилиш мумкин:

– сафро хосил қилиш ва чиқазиб юборилишини, унинг хусусиятларини яхшилаш: сафро камроқ ёпишқоқ бўлади, сафро кислоталарининг концентрацияси пасаяди;

– ёғларнинг метаболизмини яхшилаш, жигар ҳужайраларида ва тананинг бошқа қисмларида исталмаган ёғ тўпланиш жараёни олдини олиш;

– холестерин ва қондаги шакар миқдорини нормал даражада ушлаб туриш.

Биоқўшимча иммунитетни мустаҳкамлайди, иштаҳа, овқат ҳазм қилиш ва ассимиляцияни яхшилайди, ичакда ферментация ва газ ҳосил бўлиш жараёнлари пасаяди ва унинг фаолияти нормаллашади, ортиқча овқатланиш пайтида ошқозонда оғирлик бартараф қилинади.

ЛЕВОСТАР шунингдек, умумий соғломлаштирувчи таъсирга эга: у соғликни, кайфиятни ва организмнинг умумий жисмоний ҳолатини яхшилайди.

 

Тавсия этилган дозаси ва қўллаш усули

Катталар кунига 1 ёки 2 капсуладан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.

Сув билан овқатдан сўнг ичиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлар

Диарея, кўнгил айниш, ичакларда газ тўпланишини чақириши мумкун.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар, хомиладорлик, лактация даври.

 

Махсус кўрсатмалар

БФҚ дори воситаси эмас!

Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.

Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.

Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.

Ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тўғридан-тўғри қуёш нурлари ва намликдан сақланг.

 

Чиқарилиш шакли

Қадоқда 30 капсуладан.

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products