Қўллаш бўйича йўриқнома
Таркиби
Ҳар бир таблетка қуйидагилардан иборат:
Хитозан……………………………………………………………………………….500 мг
Камбоджа Гарциниаси(60%)………………………………………………..175 мг
D витамини (D3 600 IU сифатида)…………………………………………15 мкг
Хром (хром пиколинат)………………………………………………………200 мкг
Е витамини (50% ацетат 27,77 IU)………………………………………….25 мг
Селен (натрий селенит сифатида)…………………………………………50 мкг
Рух (рух сулфати сифатида)………………………………………………….7,5 мг
Ёрдамчи моддалар………………………………………………………………..зарурият бўйича
Хусусиятлари
Хитозан. Бизнинг танамиз паст зичликдаги липопротеин (ЛПНП) дан холестеринни ишлатиб, жигарда сафро кислоталарини ҳосил қилади. Хитозан сафро кислоталарини боғлаб турганда, организмдан ёғ кислоталари ва холестеринни чиқазиб юборилиши кучаяди.
Камбоджа Гарсиниаси гидроксицитрит кислотаси ва бошқа бир қатор мевали кислоталар (молик, сут, тартарик, гликолик), бета-каротин, C ва P витаминлари манбаидир. Гидроксицитрит кислотаси танадаги ёғ кислоталари ва холестеринни шаклланишини чеклайди, иштаҳани сусайтиради.
D витамини (холекальциферол –D3 витамини) терида синтезланади ва бошқа манбаларда ҳам мавжуд. D витамини ингичка ичакдан калций ва фосфатнинг сўрилишини, буйрак найчаларида фосфатнинг реабсорбциясини таъминлайди, скелетнинг ўсишини таъминлайдиган суяк ҳужайраларига таъсир қилади.
Хром пиколинати инсулин фаоллигини оширади, шу билан организмдаги глюкоза ва ёғ метаболизмига ёрдам беради.
Е витамини – ёғда эрийдиган витамин бўлиб, у антиоксидант таъсирга эга, тана тўқималарида кислород истеъмолини кўпайтиради. Е витаминининг иммуномодуляцион таъсири тўқима ва гуморал оширишда намоён бўлади. Токоферол репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун зарурдир.
Селен тананинг ҳимоя функцияси – иммунитетни шакллантиришда муҳим рўл ўйнайдиган микроэлемент; оқсиллар, ферментлар ва гормонларнинг таркибий қисми; метаболизмга фойдали таъсир кўрсатади, бу организмга овқатни яхшироқ ҳазм қилиш имконини беради.
Қўллаш учун кўрсатмалар
Вэстрим биологик фаол қўшимчаси тана вазнини назорат қилувчи восита сифатида махсус ишлаб чиқилган: маҳсулот сафро кислоталарини боғлайдиган хусусиятга эга, шу сабабдан ёғлар эримайди, бу уларнинг ассимиляция ва сўрилишини чеклайди.
Вэстрим биоқўшимчаси липид метаболизмини нормаллаштириш ва қондаги глюкоза, холестерин ва ортиқча липидларни нормал миқдорини сақлаш учун тавсия этилади.
Ортиқча холестерин ҳосил бўлишининг олдини олиш орқали БФҚ қон томирлари деворларида холестерин тўпланиш эҳтимолини камайтиради, метаболизм, қон томир хусусиятларини, аъзо ва тўқималарда қон айланишини яхшилайди.
Қўшимчанинг таркибий қисмлари танадан нафақат ёғларни, балки токсинларни ҳам чиқазиб ташлашга ёрдам беради ва шу билан танани тозаланишини таъминлайди.
Қўшимча иштаҳани пасайишига ва озиқ-овқат эҳтиёжларини енгишга ёрдам беради.
Шу билан бирга, ичак ҳаракатининг яхшиланиши ва унинг мунтазам тозаланишини таъминлайди.
Маҳсулотнинг иштаҳани тартибга солиш, тананинг муаммоли жойларида ёғ тўпланиш хавфини камайтириш имкони танани нозик ва нафис тутишга интилганлар учун фойдалидир.
Тавсия этилган доза ва қўлланилиш усули
Катталар кунига 1 ёки 2 таблеткадан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Асосий овкатдан сўнг, етарли миқдорда сув билан ичиш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлар
Енгил ошқозон бузилиши, қабзият ёки газ пайдо бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
БФҚ дори воситаси эмас!
Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.
Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.
Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.
Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Қуллаш мумкун бўлмаган холатлар
Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар, хомиладорлик, лактация даври.
Чиқарилиш шакли
Қадоқда 30 таблеткадан.
Сaқлaш шароити
Қуруқ жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.