Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика компанияси

+998781202545

Қонгироқ қилинг

КАРДАМЕГА

Чикариш шакли
Желатин капсула
Категоия
Биологик фаол қўшимча

Озуқага биологик фаол қўшимча

Қўллаш бўйича йўриқнома

 

Таркиби

Хар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни ўз ичига олади:

Омега-3 йоғ кислоталари………………………………350 мг

ЭПК (Эйкозапентаеноик кислота)………………….180 мг

ДГК (Докозагексаеноик кислота)…………………..120 мг

Бошқа Омега-3………………………………………………50 мг

 

Хусусиятлари

Омега-3 тўйинмаган йоғ кислотаси холестеринни сафро кислоталарига тез айланишига ва унинг организмдан чиқарилишига ёрдам беради. В1, В6 витаминлари, холинлар алмашинувида, марказий ва периферик асаб тизимидаги нерв импулсларини ўтказишда иштирок этади. Ҳужайра мембраналарининг липид биоқобиғини қурилишида иштирок этади.

Эйкозапентаеноик ва докозагексаеноик кислоталар яллиғланиш омилларининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, иммун тизимининг ҳужайралари шаклланиши ва ажралиб чиқишда иштирок этади. ЭПК ва ДГК нормал қон томир тузилишини сақлаб туриш, тромбоцитларнинг бир-бирига ёпишиб қолиш эҳтимолини камайтириш ва фаол қон оқимини шакллантириш учун зарурдир.

 

Қўллаш учун кўрсатмалар

КАРДАМЕГА биологик фаол қушимчаси ноёб маҳсулот бўлиб, таркибида кўп миқдордаги Омега-3 бўлган ёғ кислоталар мавжуд, улар организмда ишлаб чиқарилмайди шунинг учун озиқ-овқат ёки БФҚ билан истемол қилиниши керак.

Ушбу БФҚ антиоксидант сифатида эркин радикалларни чиказиб юборади, фойдали липидлар ва “ёмон” холестериннинг мувозанатини сақлайди, шунинг учун юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтиришга ёрдам беради, бўғинлар функциясини, кўриш, тери, соч ва тирноқларни яхшилайди.

БФҚ менопауза пайтида аёллар учун тавсия этилади: инжиқлик, кайфиятнинг тушкунлиги каби кўринишларни енгишга ёрдам беради ва остеопороз ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

БФҚнинг муҳим хусусиятларидан бири бош мия, тўр пардаси, жигар ҳужайраларининг соғлом функциясини сақлаб қолиш ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш, танада қариш белгиларининг барвақт пайдо бўлишининг олдини олишдир.

 

Қуллаш усули ва дозаси

Катталар сув билан кунига 1 ёки 2 капсуладан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича қабул қилиши керак.

Озиқ-овқат билан қабул қилиш тавсия этилади.

 

 

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

БФҚ дори воситаси эмас!

Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.

Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.

Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.

Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлар

Камдан кам ҳолларда кўнгил айниши ва ҳазмсизлик (диспепсия)

 

Қуллаш мумкун бўлмаган холатлар

Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар, хомиладорлик, лактация даври.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Қуёш нурлари ва намликдан сақланг.

 

Чиқарилиш шакли

Қадоқда 30 капсуладан.

 

 

Biz bilan bog`lanish

    Similar products